26 ёшли Марат Кудайбергенов Қирғизистоннинг Балиқчи шаҳри ҳокими лавозимига сайланди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.

Фото: Sputnik

Қайд этилишича, янги ҳокимни сайлаш депутатларнинг шаҳар кенеши сессиясида бўлиб ўтган. Марат Кудайбергеновдан ташқари ҳокимлик лавозими учун «Қирғизистон» фракциясидан Мирбек Шакиров ҳам кураш олиб борган.

Маҳаллий ОАВга кўра, янги сайланган ҳоким Тўқмоқ шаҳар кенеши депутатининг ўғли ва яна бир маҳаллий депутатнинг укасидир.

Марат Кудайбергенов 1993 йили Балиқчи шаҳрида таваллуд топган. Қирғизистон Миллий университетини тамомлаган. Жокоргу Keнеш депутатининг ёрдамчиси бўлиб ишлаган.