Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига раҳбарлик қилиб келаётган Умид Аҳмаджонов истеъфога чиқарилади. Бу ҳақда «Дарё» манбаси хабар берди.

Фото: МОҚ

Маълум бўлишича, бугун, 15 май куни Миллий олимпия қўмитасида Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида мазкур масалага бағишланган йиғилиш бўлиб ўтади.

Унда Аҳмаджонов истеъфога чиқарилиб, қўмитанинг янги президенти эълон қилиниши кутилмоқда. Ҳозирча амалдаги раҳбарнинг ишдан кетиш сабаблари очиқланмаган.

Қайд этиш жоиз, Аҳмаджонов қўмитага президентлик қилган даврда ўзбекистонлик спортчилар медалларни қўлга киритиш бўйича мамлакатнинг Осиё ўйинларидаги рекордини янгилаганди.

Эслатиб ўтамиз, Умид Аҳмаджонов 2018 йил 16 январь куни Алишер Султонов ўрнига қўмита президенти этиб сайланганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!