Хитой клуби «Реал» вингери Гарет Бэйл учун катта миқдорда маблағ таклиф қилди. Бу ҳақда Football Espana хабар берди.
Манбада ёзилишича, Хитойнинг номи келтирилмаган клуби уэльслик футболчи учун 120 миллион евро тўлашга тайёрлиги қайд этилган. Шу билан бирга клуб Бэйлга «Реал»да ишлаб топадиган пулидан кўра кўпроқ маблағни ваъда қилган. Унга кўра футболчига йилига 30 миллион евро маош берилиши кўзда тутилган.
Маълумот учун, айни дамда Гарет Бэйл хизматларига бир неча инглиз клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)