Тошкент вилоятида жойлашган Бўстонлиқ ва Паркент туманлари ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг айнан тоғли ҳудудларга хизмат кўрсатувчи отрядига уч дона Malibu ва еттита Tracker автомобиллари ажратилди, деб хабар беради ЎзА.
Мазкур автомобилларнинг барчаси керакли жиҳозлар билан таъминланиб, махсус белгилар чизилиб, патруль автомобилларига айлантирилган. Уларга йўл-патруль хизматининг тажрибали ходимлари бириктирилган.
«Эндиликда улар вилоятнинг тоғли ҳудудларидаги сайёҳлик масканларига келаётган минглаб сайёҳлар ва транспорт воситалари хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади», — дейилади хабарда.
Бу каби автомобиллар харид қилиниши вилоятнинг тоғли ҳудудларига ташриф буюрадиган сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг йўналишларини аниқлаштириб, жойларда хизмат олиб бориш учун зарурлиги билан изоҳланди.
Изоҳ (0)