2019 йил 8 май куни Сирдарё вилоятининг Сайхунобод тумани Янги аср кўчасида яшовчи А.Н. уйи ошхонасида газ плитасини ёқиш мақсадида гугурт чаққан вақтида газ плитасидан сизиб чиққан газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилади.
Ёнғин оқибатида ошхонанинг том қисми ёниб зарар кўрган ҳамда А.Н. куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ички ишлар вазирлиги фуқаролардан хонадонларда табиий газдан фойдаланганда газ плиталари ва шу каби газ техникаларининг соз ҳолда эканлигига алоҳида эътибор қаратишини сўрайди.
Изоҳ (0)