Германияда немис тилидаги матнни тушунишда 6,2 миллион нафар одам қийналиши аниқланди. Бу ҳақда Die Zeit хабар берди.
2018 йилда ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, немис тилида сўзлашувчи вояга етган аҳолининг 7,3 фоизи ўқиш ва ёзиш кўникмаларига эга эмас. Улар алоҳида гапларни ўқиши ва ёзиши мумкин, аммо бутун матнни тушуна олмайди.
Сўровда қатнашганларнинг ҳар бешинчиси ўрта маълумотга эга эмаслиги аниқланган. 40 фоиздан кўпи эса фақатгина бошланғич маълумотга эга. Шунга қарамай, уларнинг 62,3 фоизи иш билан таъминланган.
Саводсиз деб топилганларнинг деярли ярмини (2,9 миллион киши) мигрантлар ташкил этади. Уларнинг ўртасида 78 фоизи бошқа бир тилда ёзиш, ўқиш ва матнларни тушуниш кўникмасига эга.
Хабарда айтилишича, вояга етган саводсизларнинг сони камайган — 2011 йилда улар 7,5 миллионни ташкил қилган эди. Матнни тушуна оладиган, аммо ёмон ўқийдиган ва хато билан ёзадиганларнинг ҳисобига 13,4 миллиондан 10,6 миллионга тушган.
Таълим вазири Ани Карличекнинг сўзларига кўра, жамият ва давлат бундай одамларга ёрдам бериши керак. Унинг айтишича, ёши катталар бундай муаммоларни болаларга қараганда катта қийинчилик билан енгади.
Европада миграция инқирози 2015 йилда бошланган. Баъзи мамлакатлар қочоқлар оқимини чеклашни ёқлаб, мигрантлар квотасига қарши чиққан. Айни пайтда Германия бошқа мамлакат фуқароларини максимум даражада қабул қилишга ҳаракат қилди. Шундан кейин мамлакатга 1,5 миллиондан ортиқ аҳоли кўчиб келди.
Изоҳ (0)