Саккиз ёшли Фредди Кук бионик қўлга эга бўлган дунёдаги энг ёш инсонга айланди. У ўнг қўлсиз туғилган бўлиб, шифокорлар болакай 20 ёшигача протездан фойдалана олмаслигини маълум қилган. Бироқ Open Bionics компанияси Фреддининг туғилган кунига Hero номли бионик қўлини совға қилди, деб хабар беради TJournal.

Фото: CNN

Open Bionics қурилмаларининг одатдаги протезлардан фарқи унинг бармоқларини тўлақонли ҳаракатланади. Масалан, Hero’нинг эгаси бармоқларини қисиши, «беш ташлаши» ва оддий одамлар бажарадиган бошқа кўплаб ҳаракатларни амалга ошира олади.

Open Bionics Hero 3D-принтерда чоп этилган ва клиник синовдан ўтган дунёдаги илк бионик қўл ҳисобланади. Жанубий Англия стартапининг таъкидлашича, мазкур технология 8 ёшгача бўлган болаларда биринчи бор қўлланилиши.

«Биз ногиронлиги бўлган болалар ўзларининг нуқсонига суперкуч сифатида қарашларини хоҳлаймиз», — дейди Open Bionics асосчиларидан бири Саманта Пэйн.

Бир дона Open Bionics протезининг нархи 13 доллардан бошланади, унинг рақибларида эса шу турдаги протезлар 130 минг доллар туради.