Bloomberg Ўзбекистон давлат статистика қўмитасига ҳамкорлик қилишни таклиф қилди. Бу ҳақда бугун, 30 апрель Миллий матбуот марказида давлат статистика қўмитаси ташкил этган тадбирда маълум қилинган, деб ЎзА маълумот беради.
Bloomberg АҚШнинг машҳур компанияларидан бўлиб, у молиявий ахборотларни етказиб берувчи жаҳондаги етакчи икки компаниянинг бири ҳисобланади.
У молия бозорининг асосий иштирокчиларига молиявий янгиликларни етказиб беради. Bloomberg Давлат статистика қўмитаси маълумотларидан фойдаланиб, уларни ўз Bloomberg ТV, Bloomberg Markets, Bloomberg Business Week ва бошқа манбаларида тарқатиш ниятида эканлигини маълум қилган.
Изоҳ (0)