Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф Шимолий Кореяга ташриф буюришини билдирди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар қилади.
Эрон расмий ахборот агентликлари маълумотларига кўра, Муҳаммад Жавад Зариф яқин орада Шимолий Кореяга боришни режалаштирган. Яқин 10 кун ичида ундан ташқари, икки қўшни давлатга ҳам ташриф буюриб, кейин эса икки томонлама алоқаларни муҳокама қилиш учун Россияда музокаралар ўтказмоқчи. У Шимолий Кореядан сўнг қайси икки давлатга ташриф буюриши тўғрисида маълумот бермади.
Президент Дональд Трамп 2015 йилги ядровий битимдан воз кечганидан бери АҚШ Эронга қарши санкцияларни кучайтирди. АҚШ ядровий қуролдан воз кечишга ишонч ҳосил қилиш учун Шимолий Кореяга нисбатан санкцияларни кучайтирди.
Декабрь ойида Эрон парламенти делегацияси Шимолий Кореяга борган бўлса, август ойида эса Шимолий Корея бош дипломати Ри Ёнг Хо Эронга ташриф буюрган эди.
Изоҳ (0)