Жорий йилнинг 23 апрель куни Урганч шаҳрида жойлашган «Ёшлик мажмуаси»да вилоятдаги умумий ўрта таълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежларида тузилган «Ёш қутқарувчи» кўнгиллилар клублари ўртасида «Ёш қутқарувчи» мусобақасининг Хоразм вилояти босқичи ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё»га Хоразм вилояти ФВБ алоқа, хабар бериш ва ахборот технологиялари бўлими бошлиғи капитан Ш.Самандаров хабар берди.
Мусобақа давомида жами 12 та умумтаълим мактаблари ҳамда 8 та касб-ҳунар коллежларининг жамоалари иштирокчилари бешта шарт бўйича беллашди.
Мусобақанинг биринчи шартида, гуруҳларга бештадан Фавқулодда вазиятлар борасида умумий саволлар берилади ва беш баллик тизимда баҳоланди (назарий). Ҳаракат 10 баллик тизимда баҳоланди.
Мусобақанинг иккинчи шартида, жабрланувчига тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича учта амалий саволлар берилди ва гуруҳ томонидан бажарилиши текширилди. Ҳаракат 10 баллик тизимда баҳоланди.
Мусобақанинг учинчи шартида, дарёдан арқонлар ёрдамида ўтиш (переправа) ҳамда белгиланган вақтда палатка ёйиш машқини амалда бажарди. Ушбу шарт 15 баллик тизимда баҳоланди.
Мусобақанинг тўртинчи шарти бўйича, гуруҳ иштирокчилари ҳар бири билет тортиш йўли билан билетда кўрсатилган тугунни арқон ёрдамида боғлаш усулини бажарди. Қутқарув анжомларидан қандай ҳолатларда ва усулларда фойдаланиш зарурлигини, ўз-ўзини сақлаш тизимларини кийиш, арқон ёрдамида юқорига (жумар ёрдамида) кўтарилиш ва 6 метр баландликдан пастга тушиш машқларини жамоалар амалда бажарди. Ушбу шарт 15 баллик тизимда баҳоланди.
Мусобақанинг бешинчи шарти бўйича, гуруҳлар ўртасида 60 метрга тўсиқлар оша эстафетали югуриш шартлари бўйича ўтказилди.
Ҳар бир йўл қўйилган хато ва камчиликлар учун иштирокчиларга жарима баллар ва вақтлар қўшиб борилди.
Ўтказилган мусобақаларда барча жамоалар ўзларининг жисмоний чидамлилигини, фавқулодда вазиятлар йўналиши бўйича билим ва кўникмаларини яна бир маротаба ошириб тенгсиз кураш олиб боришиб, шарт 15 баллик тизимда баҳоланди.
Вилоят миқёсида «Ёш қутқарувчи» кўнгиллилар клублари ўртасида ўтказилган спорт мусобақасида жамоалар «Умум-жамоа» ҳисобида қуйидаги ўринларни эгаллади:
Умумий ўрта таълим мактаблари бўйича:
Гурлан тумани 29-сон умумий ўрта таълим мактабнинг «Қалқон» жамоси 1-ўринни, Хонқа тумани 46-сон умумий ўрта таълим мактабининг «Қалқон» жамоаси 2-ўринни, Урганч шаҳар 13-сон умумий ўрта таълим мактабининг «Қалқон» жамоаси 3-ўринни эгаллади.
Касб–ҳунар коллежлари бўйича:
Қўшкўпир Иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежининг «Қалқон» жамоаси 1-ўринни, Боғот Енгил саноат касб-ҳунар коллежининг «Ҳимоя» жамоаси 2-ўринни, Гурлан Транспорт касб-ҳунар «Темурийлар» жамоаси 3-ўринни эгаллади.
Мусобақада фахрли ўринларни эгаллаган жамоалар вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи, вилоят Халқ таълими бошқарма бошлиғи, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан дипломлар, фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Гурлан тумани 29-сон умумий ўрта таълим мактабнинг «Қалқон» ва Қўшкўпир Иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежининг «Қалқон» жамоалари мусобақанинг вилоят босқичида фаҳрли 1-ўринни эгаллаб Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Ўтказилган «Ёш қутқарувчи» кўнгиллилар клублари ўртасида спорт мусобақаларига жами 180 нафар иштирокчи ва командаларнинг раҳбарлари ҳамда 165 нафар кузатувчи иштирок этди.
Юқоридагилар билан бир қаторда «Зилзилалар вақтида ўзини тўғри ҳаракат қилиш», «Овқатдан оммавий заҳарланишни олдини олиш», «Ис газидан заҳарланишни олдини олиш» ва «Сувда чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ходисаларни олдини олиш» мавзулари ва кўргазмали асбоб-анжомлар тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди. Ушбу мавзуларга оид 140 та эслатма ва буклетлар тарқатилди.
Ўтказилган «Ёш қутқарувчи» мусобақалари давомида ҳеч қандай кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлмади.
Изоҳ (0)