Қозоғистоннинг «Nur Otan» партиясидан президентликка номзод ва Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ўзининг Instagram’даги саҳифасига мамлакатдаги машҳур инсонлар билан тушган селфи суратни жойлади. Бу ҳақда «Nur.kz» хабар берди.
Расмда мамлакат президенти эстрада юлдузлари ҳисобланган Олтиной Жўрабоева, Кайрат Нусрат ва Молдир Аввалбекова билан ёнма-ён тургани акс эттирилган.
https://www.instagram.com/p/BwmAeI8Fx3a/?utm_source=ig_embed
Сурат тагига Тўқаев «Қозоғистоннинг эстрада юлдузлари билан» деб изоҳ қолдирган.
Бир неча дақиқа ичида расм минглаб like йиғган ва изоҳларга тўлиб кетган.
Олтиной Жўрабоева иккала президент — биринчи ва амалдаги президент билан селфи суратга тушган. Бундан ташқари, суратда санъаткор ва депутат Бекпўлат Тлеухан ҳам бор.
Изоҳ (0)