2019 йилнинг январь — март ойларида ФҲДЁ органлари томонидан саккиз мингта никоҳдан ажралишлар қайд этилган бўлиб, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан никоҳдан ажралиш коэффициенти 1,0 промиллени ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси томонидан биринчи чорак якунлари бўйича тақдим этилган ҳисоботидаги маълумотига таяниб «Халқ сўзи» хабар қилади.
Унда қайд қилинишича, ажримлар сонида 2018 йилнинг мос даврига нисбатан юқори ўсиш суръатлари Бухоро (25,0 %), Наманган (16,7 %), ва Андижон (11,1%) вилоятларига тўғри келмоқда.
2018 йилнинг мос даврига нисбатан сезиларли камайиш Қашқадарё (33,3 %) Самарқанд ва Хоразм (11,1 %) вилоятларида кузатилди.
Изоҳ (0)