Рамзан Қодиров Порошенко «Олимпийский»даги дебатларда унинг номини тилга олганидан норози бўлди, дея хабар беради «Bigmir.net».
Қодиров Порошенконинг Зеленский билан ўтказган дебатлари чоғида унинг номини тилга олганидан ғазабдалигини изҳор қилди.
«Агар Зеленский ўзининг ноҳақлигини тан олган бўлса савол ёпиқ. Сиз россияликларга Россияни севишингиз ҳақида қасамёдлар қилганингиздан кейин ҳам ёлғон-яшиқ сўзлар тарқатяпсизку», — дейди Қодиров.
Чеченистон Республикаси раҳбарининг сўзларига кўра, Порошенко 2014 йилда президентликка киришишдан олдин Қодиров билан шахсий учрашув чоғида Россияга муҳаббати ва садоқати ҳақида қасам ичган».
Бундан ташқари Қодиров Порошенкога шахсий ҳақоратлар учун жавоб бериши билан таҳдид қилди.
«Мен яна бир бор айтаман, ким бўлишидан қатъи назар шахсиятга тегиб ҳақоратлагани учун тегишли равишда жавоб беради. Мен Владимир Путин ва Рамзан Қодировнинг номини тилга олишдан олдин юз марта ўйлаб кўришни маслаҳат бераман. Сиз бу исмларни тилга олишга нолойиқсиз», — дея сўзларига хотима ясади Қодиров.
Шу билан бирга Қодиров жавоб бериш деганда айнан нимани назарда тутганига аниқлик киритмаган.
Изоҳ (0)