2019 йил 18 апрель куни Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида яшовчи ўрта мактабнинг 1-синф ўқувчиси 8 ёшли А.Т. назоратсиз қолиши оқибатида ҳовлисида турган елим идишда бўлган пропан газ суюқлиги қопқоғини очиб гугурт чақиб юбориши оқибатида аланга ҳосил бўлиб ўзи ва шу ерда бўлган, 1 яшар синглиси куйиш жароҳатлари олиб касалхонага ётқизилган, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилади.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
ИИВ фуқаролардан ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланишда техника хавфсизлигига риоя қилишни ва фарзандларининг назоратсиз улардан фойдаланишига йўл қўймасликни сўради.
Изоҳ (0)