2019 йилнинг 18 апрелидан бошлаб Исроилга ташриф буюриш учун виза олиш учун аризалар TLS Contact cентер виза маркази орқали амалга оширилади, дея хабар беради Исроилнинг Ўзбекистондаги элчихонаси.
Виза маркази орқали ариза бериш тартиби хизматлар сифатини ошириш, ҳамда зарур бўлган ҳужжатлар тўпламини тўғри тақдим этиш мақсадида ташкил этилган.
Виза аризасини топшириш учун веб-саҳифаси орқали ёки +99878-129-20-13/14 телефон рақами орқали TLS Contact cентер виза марказида рўйхатдан ўтиш талаб этилади.
Қўнғироқлар душанбадан жумагача соат 08:30 дан 12:00 гача ва 13:00 дан 16:30 гача қабул қилинади. Виза маркази Тошкент шаҳри, «Дарҳон» бизнес маркази, Мустақиллик шоҳ кўчаси 88-а уй манзилда жойлашган. Виза олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати билан элчихона веб-саҳифаси ҳамда Консуллик хизматлари бўлимида танишиш мумкин.
Ҳужжатлар виза олиш марказида кўриб чиқилади ва элчихонага тайёр ҳолда топширилади. Зарур ҳолларда интервью учун элчихонага баъзи ариза берувчилар таклиф қилинади.
Изоҳ (0)