WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж Эквадор элчихонасини «жосуслик маркази» сифатида ишлатишга ҳаракат қилган, дея хабар беради «The Guardian».
Эквадор президенти Ленин Морено Лондондаги дипломатик ваколатхонада келгусида бошпана беришдан воз кечиш ҳақидаги қарорни унинг оиласи ҳақидаги тармоққа сизиб чиққан ҳужжатлар билан боғлиқлигини инкор этган.
Шу билан бирга, Эквадор элчихонасидан ҳеч кимга бошқа мамлакатлар ишларига аралашишига рухсат берилмаганлигини ва «эшикларини очган уй жосуслик маркази»га айланганини таъкидлаган.
Морено Ассанжнинг сиёсий бошпана бериш шартларини бир неча бор бузганлигини таъкидлаган. «Бизнинг қароримиз ўзбошимчалик эмас, халқаро ҳуқуққа асосланган», — дейди президент.
Изоҳ (0)