Жорий йилнинг 19 апрель куни соат 18:00 да Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги киносаройда «Имом Абу Исо Муҳаммад Термизий» номли бадиий фильмнинг тақдимот маросими ўтказилади, бу ҳақда «Azon.uz» хабар қилади.
Мазкур фильм «Ўзбеккино» миллий агентлиги буюртмасига биноан режиссёр Абдухалил Мигнаров томонидан яратилган.
Фильмда ҳижрий учинчи, милодий тўққизинчи асрдаги тарихий давр тасвирланади. Бу вақтда Мовароуннаҳрда илм ва маърифат юксак даражада ривожланган эди. Муҳаддислик илми ҳам мисли кўрилмаган даражада равнақ топган. Мана шу даврда мусулмон оламидаги таниқли олти ҳадиснависдан бири — Имом Абу Исо Муҳаммад Термизий дунёга келади. Фильмда унинг ҳаёт йўли, ижодий фаолияти ҳақида ҳикоя қилинади.
Изоҳ (0)