Вашингтон штатидаги Американинг Редмонд шаҳрида бола тасодифан олтинчи қаватда жойлашган уйнинг деразасидан тушиб кетди ва тирик қолди, дея хабар беради KIRO-TV ахборот портали.
Ҳодиса 10 апрель куни содир бўлган. Полиция маълумотларига кўра, бир ёш-у саккиз ойлик бола ётоқхонада ёлғиз бўлган, унинг онаси, ака ва опаси бошқа хонада бўлган. «Ойна очиқ бўлган. Эҳтимол, она хонани шамоллатаётган бўлган», — дейди полициячи.
Бола уйи ёнида тўхтаб турган машина устига йиқилиб тушган. Автомобиль эгаси Эд Лу шу куни ишга мотоциклда кетишга қарор қилган ва Mazda автомобилини ҳовлида қолдирган. «Бугун ишга мотоциклда кетганим барчамиз учун омадли бўлди», — дея таъкидлади Лу.
Шифокорлар ҳодиса юз берган жойга келиб, жабрланганга зарур ёрдам кўрсатган. Бола барқарор оғир ҳолатда.
Изоҳ (0)