Шу йилнинг 8 апрель куни Қашқадарё вилоятининг Косон туманида яшовчи Ф.Р. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 7 апрелга ўтар кечаси номаълум шахслар Наврўз маҳалласи ҳудудидаги «Умидов Юнус» деҳқон хўжалигига қарашли дала майдонида жойлашган қўйхонадан унга тегишли 39 бош қўйлари ўғирлаб кетилганлиги ҳақида маълум қилган, деб Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар беради.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Косон тумани Лолазор маҳалласида яшовчи М.А., М.У. ва Арабхона маҳалласида яшовчи С.У.лар содир этганлиги аниқланган, ва улар ҳибсга олинган. Тергов давом этмоқда.
Изоҳ (0)