Миср Яқин Шарқ стратегик альянсини (МESA, шунингдек «Араб НАТО»си деб номланади) шакллантиришда иштирок этишдан бош тортгани ҳақида АҚШ маъмуриятига хабар берди, деб ёзади «ТАСС».
Маълумотларга кўра, Миср томони Қўшма Штатларни ва Яқин Шарқ альянсининг бошқа иштирокчиларини ҳам ушбу қарор тўғрисида хабардор қилган. Миср ҳукумати бундай иттифоқнинг тузилиши Эрон билан зиддиятларга олиб келиши мумкинлигидан хавотирда.
Шунингдек, Миср томонининг ушбу қарорига сабабларидан бири АҚШ Президенти Дональд Трампнинг 2020 йил иккинчи муддатга қайта сайланишига доир ноаниқлик бўлди. Мамлакат ҳукумати агар АҚШ ҳукумати тепасига бошқа бир одам келадиган бўлса, бундай Яқин Шарқ альянсининг мавжуд бўлиши хавф остида эканлигидан ҳавотирда.
Оқ Уй мазкур маълумотларини тасдиқлаш талабига ҳали жавоб бермаган.
Қўшма Штатларнинг режасига кўра, «Араб НАТО»си таркибида олтита Форс кўрфази мамлакатлари (Баҳрайн, Қатар, Қувайт, Бирлашган Араб Амирликлари, Уммон, Саудия Арабистони), шунингдек, Миср ва Иордания киради.
Изоҳ (0)