Сассекс герцог ва герцогиняси энди Виндзордаги Фрогмор-хаус қароргоҳининг шаҳардан ташқаридаги уйига кўчиб ўтган ва аллақачон биринчи меҳмонни қабул қилишга ҳам улгурган, дея хабар беради «Корреспондент».
Биринчи меҳмон герцогиняга тўй пардозини қилган Голливуд пардозчиси Дэниел Мартин бўлган. У қароргоҳ яқинидан ўтаётиб, уларнинг ҳолидан хабар олишга қарор қилган.
Аввалроқ Дэниел Лондондаги Кенсингтон саройида ҳам уларнинг меҳмони бўлган.
Ўшанда у ўз ташрифидан сўнг, Instagram’даги саҳифасида кечки овқатнинг суратини қўйиб, унга миннатдорчилик билдирган.
Изоҳ (0)