Лондон яқинидаги Гарри Поттер музейида Гринготтс «сеҳрли» банки янги кўргазмаси очилди, дея хабар беради «ЛигаНовости».
Гринготтснинг яратилишига тахминан 18 ой кетган.
1500 квадрат метр майдон келадиган «сеҳрли» банк музейнинг доимий кўргазмасининг бир қисми бўлади. Унда меҳмонлар Лестренж оиласининг сейфини кўриши мумкин.
Сеҳрли банкни лойиҳалаш ва қуришда Гарри Поттер фильмини суратга олишда қатнашганлар иштирок этган.
Гринготтс ходими Гоблин Крюкохватни ўйнаган британиялик актёр Уорик Дэвис экспозиция суратга олиш майдончасида хотирасида қолган нарсалардан кўра таъсирчанлироқ эканлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)