Хорижий компаниялар ва ташкилотлар Ливиядан ўз ходимларини эвакуация қилишни бошлаган, дея хабар беради «Корреспондент».
Фелдмаршал Халиф Хафтар бошчилигидаги Ливия миллий армиясининг тажовузкор ҳаракатлари оқибатида камида 21 киши ҳалок бўлган.
Айни пайтда, Ливиядаги БМТ миссияси, можарода ярадор бўлганлар ва тинч аҳолини эвакуация қилиш учун мамлакат пойтахтининг жанубий қисмида икки соат вақтинча сулҳ тузишни талаб қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ливия миллий армияси қўмондони Халифа Хафтар Триполига ҳужум қилгани ҳақида эълон қилган. «Триполи операцияси»нинг бошланиши ҳақидаги буйруқ ҳарбийларга мурожаатда эълон қилинган.
Шунингдек Қўшма Штатлар ўз қўшинларини мамлакатдаги мураккаб вазият туфайли Ливиядан олиб чиққани маълум бўлган.
Изоҳ (0)