Ҳукумат қарори билан Давлат хавфсизлик хизмати органлари ва бўлинмалари шахсий таркибининг овқатланишини ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (2019 йил 6 апрель, 282-сон). Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар беради.
Низомга мувофиқ, аутсорсерлар ҳокимликлар томонидан танлаб олинади. Аутсорсерлар билан шахсий таркибнинг стационар ва дала шароитларида овқатланишини ташкил қилиш бўйича шартномалар бир йилга тузилади.
Сифатини тасдиқловчи ҳужжатларсиз, давлат стандартларига ва техник шартларга жавоб бермайдиган озиқ-овқат маҳсулотларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди. Таомлар тарқатилишидан олдин врач ва навбатчи уларнинг сифатини текширади.
Озиқ-овқат йўналишидаги объектлар ва ошхона учун берилган моддий-техник воситалар аутсорсерга ноль қийматда вақтинча фойдаланишга берилади.
Изоҳ (0)