6 март куни Тошкент туманидаги «Ғишткўприк» чегара масканида Ўзбекистондан Қозоғистонга ўтмоқчи бўлган аёлнинг ички кийимидан 213,61 грамм заргарлик буюмлари топилган, дея хабар беради ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
Бу ҳақда 3 апрель куни Тошкент вилояти Божхона бошқармасидан Ички ишлар бошқармасига ҳужжатлар келиб тушган.
Экпертиза натижасида заргарлик буюмларидаги Ўзбекистон Давлат асиллик даражаси тамғасининг қалбакилаштирилгани ҳам аниқланиб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)