Украина президенти Пётр Порошенко президентлик сайловларининг иккинчи турида рақиби Владимир Зеленский билан стадионда дебат ўтказишга рози бўлган, дея хабар беради «Эхо Москви».
Сайловнинг биринчи босқичи натижаларига кўра, Владимир Зеленский овозларнинг 30 фоизидан кўпроғини ва Пётр Порошенко эса 16 фоизга яқин овоз тўплаган.
Украинада ўтказилган сўнгги сўровлар 21 апрелда сайловчиларнинг 50 фоизга яқини актёр ва шоумен учун, 20 фоизга яқини ҳозирги президент учун овоз беришга тайёр эканини кўрсатмоқда.
Изоҳ (0)