«Ўзстандарт» агентлиги давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, тадбиркорлик субъектларига қулайликлар яратиш ва кўрсатилаётган давлат хизматларининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида Ягона интерактив давлат хизматлари порталига уланди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.
Эндиликда «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар штрихли кодлари Давлат реестри»га киритиш, «Маҳсулотларнинг штрихли кодларини оригинал макетларини ясаш» каби хизматлар Ягона портал орқали амалга оширилади.
Мазкур хизмат тадбиркорлик субъектларига «Шахсий кабинети» орқали хизматдан фойдаланиш, бошқариш ва кузатиб бориш, тегишли ҳужжатларни исталган вақтда ва миқдорда юклаб олиш ҳамда чоп этиш имкониятини яратиб беради.
Бундан ташқари, ушбу хизматдан нафақат Ягона портал орқали балки «Штрихли кодлаш ва ахборот технологиялари маркази» ДК томонидан яратилган тизим орқали ҳам фойдаланиш мумкин.
Изоҳ (0)