USENET 2019 олтинчи халқаро digital-конференцияси 16 май куни пойтахтнинг International Hotel Tashkent меҳмонхонасида бўлиб ўтади. Шаклланган анъанага кўра, бу йил ҳам конференцияда Ўзбекистондан, шунингдек, яқин қўшни мамлакатлар – Қозоғистон ва Россиядан ташриф буюрган маърузачилар иштирок этади. Ўтган йили ушбу анжуманнинг тўлиқ бир кунида 1200 дан зиёд тингловчилар иштирок этган эди.
Headliner чиқишлар анъанасига кўра яқин хорижий давлатлардан экспертлар ҳам иштирок этади. Маърузачиларнинг исм-шарифи ва маърузаларнинг аниқ мавзулари кейинчалик конференциянинг расмий сайти – USENET.UZ да эълон қилинади.
Конференция Ўзбекистоннинг етакчи медиа-агентлиги – Ledokol Group компанияси томонидан ташкил этилмоқда. USENET 2019 конференциясининг Бош ҳомийси – Beeline Uzbekistan компанияси. Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг кўмагида ўтказилади.
USENET – Ўзбекистонда ҳар йили ўтказиладиган ягона интернет-конференция бўлиб, тадбир саҳнаси 20 дан зиёд маҳаллий ва халқаро экспертларни ўзида жамлайди. Конференция 2011 йилдан буён ўтказиб келинмоқда.
Тингловчи сифатида рўйхатдан ўтиш имкони яқин бир неча ҳафта давомида USENET.UZ конференциянинг расмий сайтида ҳамда расмий Telegram канали - @usenet2019 да мавжуд бўлади.
USENET 2019 янгиликлари билан қуйидаги ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
- Facebook: https://www.facebook.com/usenetuz/
- Telegram: https://t.me/usenet2019
Изоҳ (0)