Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
Қонунчиликка мувофиқ, табиий газ маиший истеъмолчилар, оилавий корхоналар ҳамда стратегик ва ижтимоий аҳамиятга эга истеъмолчиларга биринчи навбатда етказиб берилади.
Маиший истеъмолчилар — маиший эҳтиёж (овқат тайёрлаш, иссиқ сув ва иситиш) учун табиий газдан фойдаланувчи аҳоли ҳисобланади.
Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, идоравий ва муниципал уй-жой фонди, ётоқхоналар ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ҳамда аҳоли эҳтиёжлари учун локал қозонхоналар ҳам юқоридаги тоифага киритилди.
Мазкур истеъмолчиларга газ маиший истеъмолчилар учун белгиланган тарифларда етказиб берилади.
Маълумот учун, аҳолига газ етказиб бериш тарифлари 2018- йил 16 ноябрдан 320 сўм, 2019 йил 1 июндан 350 сўмни ташкил этади.
Изоҳ (0)