AdMe инсониятнинг меҳрибонлиги ва яхши хислатлари акс этган расмларни тақдим этди.
Тўй куни келин-куёв меҳроб ёнига келганида уйсиз ит келиннинг фатаси устига ётиб олган. Ёш жуфтлик буни яхшилик белгиси деб ҳисоблаб, итни боқиб олган.
«Қўшнимнинг ити ўғлимнинг кроссовкасини ҳовлидан олиб, тишлаб ташлаган эди. Эртасига ҳовлимнинг четидан мана буни топдим.»
Адам Браун муваффақиятли бизнесмен бўлган. Лекин бизнесини ташлаб, Pencils of Promise хайрия жамғармасини ташкил этган ва Африкада мактаб қурган.
Волонтёрлар бўш волерларни намойиш қилмоқда: «Ҳайвонлар уйини тозалаш» акцияси давомида барча ҳайвонлар уйга олиб кетилган.
Америкадаги бир шаҳарчада тузалмас касаликка чалинган бола учун сентябрда Рождество нишонланди. Чунки бола Рождествогача яшамаслиги мумкин эди.
Brownies & downnieS — бу нафақат кафе, балки ногирон инсонларнинг ижтимоийлашуви учун тренинг маркази ҳамдир. Муассасанинг 30 тармоғидаги ходимларнинг кўпи Даун синдроми билан касалланган одамлар.
Алигатор ҳайвон сотувчиларнинг қўлига тушиб, думидан айрилган. Кейин унга 3D-принтерида янги дум чиқариб беришган.
12 ёшли Ноа ногиронлик аравачасига михланиб қолган укаси Лукас билан бирга триатлонда қатнашади.
Болакай ноёб жигар касалига чалинган дўстини қутқариш учун китоб ёзган ва муолажа учун 1 миллион доллар йиғган.
98 ёшли уруш фахрийси ногиронлик аравачаси уcун пандус бўлмагани сабаб, уйидан чиқмаган. Бошқа ҳарбийлар йиғилиб, пандус қуриб берган.
Тез ёрдам ходимлари ўлаётган кишини касалхонага олиб келган ва ундан нима ейишни хоҳлашини сўраган. У музқаймоқ хоҳлаган. Тиббиёт ходимлари унинг илтимосини бажарган.
Эстонияда ҳовлида яшайдиганлар кўп қаватли уйда яшагани учун боғ яратолмаган қўшниларига олмаларни мана шундай қолдириб кетади.
Фермерлар йигит севган қизининг қўлини вертолёт бортида сўрашига ёрдам берган: улар маккажўхори даласида ёзув ёзишга рухсат берган.
Изоҳ (0)