GM Uzbekistan АЖ дилерлик корхоналаридан автомобилни олиб кетиш жараёнида харидорлардан бир қатор тўловлар талаб қилиниш ҳолатлари қонунга ҳилоф эканлиги ҳақида расмий хабарнома эълон қилди. Бу ҳақда «Дарё»га компания Жамоатчилик билан алоқалар хизмати хабар берди.
Хабарномада айтилишича, автомобилни дилерлик корхонасидан олиб кетиш вақтида харидордан фақатгина 25 минг сўм миқдорида ҳисоб-маълумотномаси учун тўлов амалга оширилиши талаб этилади.
Автосалон ходимларининг ушбу тўловдан ташқари обуна, автомобилни манзилга олиб бориб бериш каби хизматлар учун қўшимча тўлов талаб қилиши ноқонуний саналади.
Компания бу каби таъмагирлик ҳолатлари юзага келганда компаниянинг +99878-147 14-14 рақамли «Ишонч телефонлари»га мурожаат қилишни сўраган.
Изоҳ (0)