Қозоғистон Сенатида «Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикаси ўртасида энергетика соҳасида баъзи масалалар бўйича ҳамкорлик келишувини ратификация қилиш тўғрисида» қонун қабул қилинди. Бу ҳақда «Zona.kz» хабар берди.
«Бугун биз нефть ва газни етказиб бериш ва транзит қилиш бўйича ҳамкорликнинг муайян даражасига эгамиз. Ушбу шартнома, республикалар ўртасидаги нефть-газ, нефтгазкимё ва электренергетика соҳасида дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни рағбатлантириш мақсадида имзоланган», — дейди энергетика вазири ўринбосари Маҳамбет Досмуҳамбетов.
Унинг сўзларига кўра, нефть секторида Ўзбекистоннинг талабини қондириш учун 2018 йилда 260 минг тоннадан ортиқ маҳсулот етказиб берилган.
«Қозоғистон Кенкияк—Қумкол нефть қувури орқали ўз маблағлари ҳисобидан Ўзбекистонга нефть етказиб беришга тайёр», — дейди вазир ўринбосари.
Изоҳ (0)