Германиянинг ғарбий қисмидаги Рётген шаҳрида кучли торнадо бўлиб ўтди. Натижада 5 киши жароҳат олди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Шунингдек, торнадо ўттизга яқин уйни вайрон қилган. Кўпгина биноларнинг деразаси синган. 10 та уйнинг яшовчиларини эвакуация қилишга тўғри келган. Маҳаллий меҳмонхона эгаси зарар кўрганларга бепул турар жой таклиф қилган. Яна бир вақтинчалик турар жой мактабда ташкил қилинган.
Хабарда айтилишича, кенг кўламли вайронкор торнадо Германия учун камдан кам ҳолат. Шунга қарамай, немис метеорологлари ўтган йили мамлакатда 17 торнадони қайд этган.
Изоҳ (0)