Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманидаги «Қашқар диёри» фермер хўжалиги дала майдонларига экилган чигит униб чиқди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
Хўжалик раҳбари Тоймирза Юсуповнинг маълум қилишича, умумий ер майдонининг 58 гектарига чигитнинг «Андижон-35» навини экиш ишлари 27 февраль куни ниҳоясига етган.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мазкур фермер хўжалиги вилоятдаги энг илғор хўжаликлардан ҳисобланиб, ҳар йили чигит эрта бўй кўрсатади. Ўтган йилда пахта бўйича йиллик шартнома режасини 123 фоизга бажарган. Шунингдек, хўжаликнинг 55 гектар ер майдонида буғдойнинг чиллаки нави парваришланмоқда.
Изоҳ (0)