«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг «Атлетико»га қарши кечган жавоб учрашувида ҳет-трикка эришди (3:0).
Бу 34 ёшли футболчи учун карьерасидаги 52, Европа Чемпионлар Лигасидаги 8 ва Турин клуби учун эса дастлабки ҳет-трики бўлди. Бу ҳақда Gracenote Live хабар берди.
Ушбу кўрсаткичда у «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессига етиб олди. Аргентиналик ҳисобида ҳам Европанинг нуфузли мусобақасида қайд этилган 8 та ҳет-трик мавжуд.
Бундан ташқари Роналду жорий мавсум мазкур мусобақадаги голлари сонини 4 тага етказиб олди. Сўнгги ўйинда у бутун гуруҳ баҳсларидан кўра кўпроқ гол урди. Бунга қадар португалиялик ҳужумчи 5 та беллашувда 1 та гол урганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)