Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ҳукумат қарори билан наслли ва спорт отларига «От паспорти»ни бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Низомга мувофиқ, «От паспорти» от эгасининг хоҳишига кўра берилади.

Наслли ва спорт отларининг аукционларда, кўргазмаларда, миллий ва классик от спорти ўйинларида, спорт мусобақаларида иштирок этиши, шунингдек, отлардан хизмат отлари сифатида фойдаланиш ушбу паспорт мавжуд бўлган тақдирдагина амалга оширилади.

Наслли ва спорт отлари тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириб бориш ва наслли отларнинг Давлат наслчилик китобини юритиш Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси томонидан амалга оширилади.

«От паспорти»ни расмийлаштириш учун от эгасининг ўз маблағлари ҳисобидан энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида тўлов тўланади.

Тўлов Йилқичилик ва от спортини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.

Мазкур паспорт федерация буюртманомасига асосан тайёрланади ҳамда наслли ва спорт отларининг бутун умри давомида амал қилади.

«От паспорти» 10 иш кунида расмийлаштирилади ва от эгасига тақдим этилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар