Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Андижон вилоятида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2019 йилнинг 22 февралида ўтказилган солиқ концепцияси ижроси ва томорқадан самарали фойдаланиш ва баҳорги экин экиш ишлари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида берган топшириқлари ижроси бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда. Бунда ички ишлар ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқда, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.

Фото: Андижон вилояти ИИБ

Фото: Андижон вилояти ИИБ

Андижон туманидаги 3-секторга қарашли Чўнбоғиш маҳалласида туман ички ишлар бўлими ходимлари тааллуқли идоралар, туман фермер ва деҳқон хўжаликлари уюшмаси, маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимларидан иборат ишчи гуруҳлари аъзолари билан хонадонларга кириб, яратиб берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиш, янгидан иш бошлаш, томорқа хўжалигини янада ривожлантириш борасида йўл-йўриқ маслаҳат бериб, ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатмоқда.

Жума масжиди кўчасида яшовчи 67 ёшли Исмоилжон Зулунов хонадонидаги 2 сотих экин майдонига сабзавот ва кўкатларни экиб даромад топмоқда. Унинг айтишича, ўтган йилда олинган ҳосилдорлик натижасида озиқ-овқатга сарфланадиган пул яхшигина иқтисод қилинган ва қурилиш ишларига сарфланган.

Ишчи гуруҳ аъзолари ўз томорқасидан унумли фойдаланмаётган фуқаролар хонадонида ҳам бўлиб, уларга ушбу маҳаллада яшовчи Майрамхон ая Ҳолиқжонова ва Фазлиддин Ғойибназаровларни намуна қилиб кўрсатмоқда.

— Сектор қошида ташкил этилган кўнгилли гуруҳлар кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва имконияти чекланган фуқароларнинг хонадонларида ободонлаштириш ва таъмирлаш ишларида ҳам кўмаклашмоқда, — дейди туман ИИБ бошлиғи биринчи ўринбосари Жасур Худойбердиев. — Томорқаларда деҳқончилик ва паррандачилик билан шуғулланиш учун шароит яратиб бермоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар