Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судида ўзига тегишли компьютер ёрдамида 24 нафар фуқаронинг логин ва паролини бузиб, интернет трафикларидан фойдаланган 20 ёшли А.Д.га нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича вилоят суди судья катта ёрдамчиси Комроншоҳ Расулов «Дарё»га хабар бермоқда.

Фото: Рустам Эшонов / «Дарё»

Фото: Рустам Эшонов / «Дарё»

Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди судьяси Улуғбек Жўраевнинг маълум қилишича, 1998 йилда туғилган фуқаро А.Д. 2016 йилнинг март ойидан сентябрь ойига қадар ўзининг компьютери ёрдамида Андижон шаҳри, Ёрбоши маҳалласида яшовчи 24 нафар фуқаронинг логин ва паролини бузиб, уларнинг интернет трафигидан фойдаланган ва жами 4 миллион 471 минг сўмлик мегабайтларни яширин равишда талон-тарож қилган.

Фото: Рустам Эшонов / «Дарё»

Фото: Рустам Эшонов / «Дарё»

— Коллежни битириш арафасида олий таълим муассасасига кириш учун тайёрланиш мақсадида интернетдан фойдаланиш зарурати туғилди, — дейди судланувчи А.Д. – Аввалига ўзим трафик олиб ишлатдим, бироқ у ҳеч қанчага етмади. Кейин турли паролларни териб, бировларнинг интернет тизимига уланишга ҳаракат қилиб кўрдим. Натижа берди. Кейин ҳеч ким билмаяпти деб, уланишда давом этавердим Бу ишни ёмон ниятда қилмаганман. Қилмишимдан пушаймонман, барчадан узр сўрайман.

Фото: Рустам Эшонов / «Дарё»

Фото: Рустам Эшонов / «Дарё»

Суд А.Д.ни Жиноят Кодексининг 169-моддаси, 3-қисми «а» ва «б» (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; компьютер тизимига рухсатсиз кириб содир этилган ўғрилик) бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топиб, ҳар ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизини давлат даромадига ушлаб қолиш шарти билан 2 йил 6 ой 18 кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳам иссиқ ҳаво сақланиб қолади
Маҳаллий
Ўзбекистонда автотураргоҳлар ва бозорлар ҳудудида электромобилларни тез қувватлантириш станциялари қурилади
Саломатлик
Организмга оқсил етишмаётганини англатувчи симптомлар