Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

6 март куни журналистлар АҚШ президенти Дональд Трампнинг Оқ Уйдаги учрашувда Apple компанияси раҳбари Тим Кукга «Тим Эппл» деб мурожаат этганига эътибор қаратди, деб ёзади Meduza.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Президент тадбиркорни АҚШ иқтисодиётига ҳисса қўшаётгани билан мақтаган ва ўз сўзларини «Биз буни жуда қадрлаймиз, Тим Эппл», деб тугатган.

Apple сўзи худди фамилиядек эшитилган, аслида эса Трамп нимани назарда тутгани номаълум. Президентнинг ўзи бунга изоҳ бермаган. Трамп аввал ҳам шу каби хатоликларга йўл қўйган. Бир йил олдин Lockheed Martin раҳбари Мэрилин Хьюсонни «Мэрилин Локхид» деб айтган.

Тим Кук Трамп билан учрашув вақтида бундай ғалати мурожаатга муносабат билдирмаган, бироқ кейинчалик ўзининг Twitter’даги фамилиясини Apple компанияси логотипига алмаштириб қўйган. Бироқ бу белги Apple маҳсулотларини ишлатмайдиган фойдаланувчиларга кўринмайди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар