Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқарма бошлиғи Давронбек Бабажанов ишдан олинди. Бу ҳақда «Дарё»га Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Давронбек Бабажанов ишида йўл қўйган камчиликлари сабаб 5 март куни лавозимидан озод этилган.
Давронбек Бабажанов ўрнига шу кунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазири ламозимида ишлаган Каллибек Халмуратов Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси бошлиғи этиб тайинланган.
Изоҳ (0)