Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида 27-йўналиш бўйлаб ҳаракатланувчи Isuzu йўловчи автобуси билан транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ матбуот хизмати маълум қилди.
Маълум қилинишича, автобус йўл четидаги бетон тўсиққа бориб урилиб, ағдарилган. Икки киши енгил даражада жароҳатланган.
Изоҳ (0)