Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Zarnews нашри мухбири Амир Темур мақбарасига зиёрат жараёнида у ердаги вазиятдан кескин норози бўлди ва бу ҳақдаги фикрлари билан бўлишди.

Фото: Zarnews

Фото: Zarnews

«Дам олиш куни онамни Амир Темур мақбарасига олиб бордим. Мақсадимиз — улуғ саркарда бобомиз қабрини зиёрат қилиш эди. Мақбарага яқинлашарканмиз, у ердаги автобус ва енгил машиналарнинг кўплигидан қадамжо зиёратчилар билан гавжумлигини англадим.

Йўлак бўйлаб буюк саркарда Амир Темур қабр тоши ўрнатилган хонага кирдик. Ичкарида одам ниҳоятда кўп экан. Хона четидаги ўтирғичдан жой олиб, фотиҳа ўқий бошладик. Ёнимизга бир гуруҳ зиёратчилар келиб қўшилди. Улар ҳам дуога қўл очиб, Қуръон ўқий бошлади. Шу пайт қаршимизда пайдо бўлган чет эллик сураткашлар бизни суратга ола бошлади. У ердаги ҳолатдан ажабланиб, атрофни кузатдим. Зиёратга келганлар соҳибқирон бобомизни ёд олиш ўрнига унинг қабр тоши олдида гуруҳ-гуруҳ бўлиб суратга тушмоқда! Ғала-ғовур овоздан худди бозорда юргандек ҳис этасан ўзингни. Ҳеч ким бир-бирини эшитмайди, худди музейга киргандек ҳамма – чет элликлардан тортиб, маҳаллий аҳоли вакилларигача суратга тушиш билан овора.

Одамларга қарата: ‘Мусулмонлар, бу жой зиёратгоҳ, бу ерда ўтганлар хотирланади, суратга тушилмайди’, деб бақиргим келди.

Биз қачон ўзимизни, ўзлигимизни англаб етамиз? Нима учун боболаримиз мақбарасини суратга олишга рухсат бериб, зиёратгоҳни топтаб, уларнинг руҳини безовта қиляпмиз?»

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Туркманистон Ўзбекистонга текинга газ етказиб беради 
Маҳаллий
Тошкентда кўприк устидаги “Газел” ёниб кетди (видео)
Бизнес
Россиядан Осиёга кўмир экспорти нархи ошгани маълум қилинди