3 март, якшанба куни футбол бўйича Туркия чемпионати 3-дивизионининг «Амедспор» ҳамда «Сакаряспор» клублари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда нохуш воқеа юз берди.
«Амедспор» ўйинчиси Мансур Чалар учрашув олдидан анъанавий қўл бериб кўришишдан сўнг дарҳол рақиб футболчисига тиғ билан ҳужум қилди.
Хабар берилишича, ўйинчи совуқ қуролни қўлида яшириб, майдонга олиб чиқишга муваффақ бўлади. Интернет тармоғига жойлаштирилган видеода Чалар рақиб футболчисининг олдига қандай қилиб боргани ва қўли билан кетма-кет бир неча бор зарба бергани яққол тасвирланган.
Учрашувдан сўнг жабрланган футболчилар танадаги жароҳат излари тасвирланган суратларни ижтимоий тармоқларга жойлаштирди.
Amedsporlu futbolcu Mansur Çalar, Sakaryaspor maçına elinde gizlediği jiletle çıktı ve rakip takım futbolcularını yaraladı@TFF_Orgpic.twitter.com/QHhal7r14n
— SPOR (@yenisafakspor) March 3, 2019
«Амедспор» раҳбарияти мазкур маълумотни «жирканч миш-миш» дея атаб, рақиб ўйинчиларини туҳматда айблади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)