2019 йил 3 март куни Италиянинг Ивреа шаҳрида анъанавий «Апельсинлар жанги» бўлиб ўтди. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
У «Ивреа карнавали»даги асосий тадбир. Хабарда айтилишича, жанг учун Сицилиядан 500 тоннага яқин апельсин келтирилган.
Афсоналарга кўра, Виолетта исмли қиз турмушга чиққанида, биринчи никоҳ кечасини у билан ўтказишни хоҳлаган маҳаллий ҳокимни ўлдирган. Апельсинлар герцогнинг кесилган бошининг, оловранг эса қизни соқчилардан қутқарган исёнчиларнинг рамзи ҳисобланади.
Instagram фойдаланувчилари бўлиб ўтган тадбирдаги расмларни интернетга жойлаган. TJournal уларни тақдим этди.
Изоҳ (0)