«Наполи» Италия чемпионатининг 26-турида «Ювентус»га ўз майдонида имкониятни бой берди (1:2).
Бу неаполликлар учун барча мусобақаларни ҳисоблаганда бир йил ичида ўз майдонида қабул қилиб олган илк мағлубияти бўлди. Қизиғи, 2018 йилнинг 3 март куни Неапол клуби А Сериянинг ўз уйида кечган баҳсида «Рома»га мағлуб бўлганди.
«Ювентус» эса чемпионат доирасида меҳмонда кечган учрашувлардаги мағлубиятсиз сериясини давом эттирди ва клуб рекордини янгилади. Туринликлар ҳисобида эндиликда мағлубиятсиз 26 та ўйин мавжуд.
Маълумот учун, Турин клуби 2017 йилнинг ноябрь ойида «Сампдория»га ютқазганди (2:3).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)