Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Дарё» ижтимоий тармоқларда энг кўп муҳокама қилинган мавзуларни эслашда давом этади.

Таниқли педагогнинг вафоти

2 март куни Ўзбекистоннинг машҳур маърифатпарвар педагогларидан бири, таниқли адабиётшунос олим, филология фанлар номзоди Омонулла Мадаев вафот этди. Ижтимоий тармоқда устозни хотирлаб юзлаб, минглаб пост ва изоҳ қўйилди.

Комил Алламжонов

Бугун мен учун ғоятда қайғули кун. Бутун ўзбек халқига, илм аҳлига ўрнак бўла оладиган фидойи олим, тилимиз ва адабиётимизнинг ҳақиқий жонкуяри ва тарғиботчиси, чинакам зиёли инсон Омонулла Мадаев оламдан ўтдилар. Бу биз учун, маънавиятимиз учун катта йўқотиш деб ўйлайман. Устознинг оила аъзолари, яқинларига ўз ҳамдардлигимни билдираман.

Охиратлари обод бўлсин!

Фото: Facebook

Фото: Facebook
Шерзод Кудратхўжаев

Омонулла Мадаевни эслаб...

Миллий университетда ишлаган даврнинг мен учун батакрорлиги бу Омонулла ака билан бирга ишлаганлигим.

Узтоз дарслари факультет йўлакларидан жаранглаб, хонамгача эшитилиб келарди, маза килиб тинглаб ўтирардим. Тил билан боғлиқ анжуманлардаги ҳар бир чиқишлари эсда қоларди.

Яқинда, октябрь ойида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигига 29 йил тўлиши муносабати билан ЎзЖОКУ талабалари билан учрашувга Омонулла Мадаевни таклиф қилдик.

Икки соат давомида қўлларидаги машҳур ён дафтарлари билан аудиторияни юқори ҳароратда ушлаб турдилар, талабалар кўзларида анчагача ҳурмат ва ҳавас туйғулари акс этиб турарди... Биз кўпрок кўришиб туришга келишиб, хайрлашгандик Мадаев домла билан...

Афсус, минг афсус... ҳаммамиз Аллоҳникимиз ва унинг ҳузурига қайтурмиз.

Аниқки, ҳеч ким домладек дарс ўтолмайди, бу энди армон. Мадаев деганда давомат 100 фоиз бўларди, Мадаев бу иқтидор ва харизма эди, Мадаев бу профессионал дегани эди...

Яна бир армон шуки, Омонулла ака ҳар йили эрта баҳорда Фарғона вилояти Қўқон шаҳри яқинидаги минглаб ўриклар гуллашидан роҳат олишга ошиқ каби шошардилар... Минг афсус, бу йил насиб қилмади...

 
Маҳмуд Усмон

Устоз Омонулла Мадаев буюк адабиётшунос ва тенгсиз педагог эдилар. Уларнинг сабабларидан адабиётга, хусусан, халқ оғзаки ижодига ва Қодирийга муҳаббатли бўлдик.

Устоз «Алпомиш» достонидан дарс берганларида Алпомишнинг оти Бойчиборни тасвирларканлар, уларнинг ўзлари гўёки отга айланиб кетгандек бўлардилар. Уларнинг дарсларини соат санаб кутардик.

 
Дилрабо Акрамова

Она тилимиз ҳақида кўрсатув тайёрлаш топшириғини олдим. Табиийки, бу мавзуда устоз Омонулла Мадаевдан ўтказиб интервью берадиган, ҳаққоний фикрларни айтадиган зиёли йўқ. Устозни уйларига бордик. Свет қўйдик, кадрни мўлжалладик. Устоз четдан кузатиб турдиларда «ҳозир, шошманглар», деб чиқиб кетдилар. Сўнг суратда стол устида турган бир дона атиргул билан кириб келдиларда, «Кўчадан узиб келдим. Кадрларингни безаб туради», деб гулдонга солдилар. Шу вазият менга устозни яна бир карра кашф этди. Ҳақиқий тоза қалб, нозик дид соҳибининг амаллари ҳам ўзи каби, қалби каби гўзал бўлади. Азиз устозим! Фидойи, жонкуяр, бағрикенг, миллатпарвар устозим, охиратингиз обод бўлсин. Аллоҳим жаннатлардан жой берсин. Миллатимиз фахри, устуни эдингиз. Гулни севган, илмга бахшида умрида гўзал умр кечирган устозим қабрингиз нурларга тўлсин!!!

 
Мубашшир Аҳмад

Раҳматли Омонулла Мадаев ҳақидаги хотираларни ўқиб, бир киши ҳамманинг кўнглини забт эта олганидан ҳайратландим.

Ҳа, агар инсон солиҳ бўлса, ҳамма яхшилик билан эслар экан. Бу бўлса, дунё ҳаётидаги хотирлаш холос. Охиратларини бундан-да яхши қилсин!

Биз ҳаммамиз Аллоҳникимиз ва унга қайтажакмиз.

Ҳар ой янги пойтахт?

Facebook’нинг «Халқ билан мулоқот» гуруҳига қўйилган ушбу таклиф 100 дан ошиқ лике ва юзлаб изоҳ тўплади.

Шокиржон Ҳамраев

Яхши бир ғоя бор! Республика даражасидаги ҳамма давлат органлари, президентдан тортиб Сенат, депутат, адлия, ДХХ, бош прокуратура, ИИВ, МИБ, Марказий банк, давлат хизматлари, халқ қабулхонаси, солиқ қўмитаси, божхона қўмитаси, транспорт бошқармаси, таълим, соғлиқни сақлаш, олий суд, экология, газ, энергия ва ҳ.к. ташкилотлар Тошкент шаҳри марказда ўтиравермасдан, «Марказ ойи» ёки шунга ўхшаш режа билан ҳар бир вилоятга бориб 20 кун ёки бир ой пойтахда ўтиргандек марказ қилишса, марказ бўлган вақтда ўша шаҳар, қишлоқ, туманлардаги аҳволни ўрганиб, камчилик ва шунга ўхшаган муаммоларни ҳал қилишса. Ҳар ойда битта вилоят пойтахт даражасида бўлса.

Оддий халқ дардини ўрганишса, камчилик ва шикоятларни ўрганишса, ҳоким ва ўша ҳудуд прокурор, ИИВ билан боғлиқ муаммоларни ўрганиб чиқишса.

Коррупция ва бошқа бюрократик тўсиқларни текширишса, электр энергия, табиий газ, тоза ичимлик суви муаммоларини ўрганишса, таълим соҳасидаги етишмовчиликларни, мактаб, боғча ва бошқа шунга ўхшаш соҳаларни текшириб даражасини аниқлашса, соғлиқни сақлаш, поликлиника, туғруқхона аҳволини текширишса.

Бир йил давомида, ҳар бир вилоятни шундай ўрганиб чиқишганида яхши бўларди.

* * *

Ушбу сурат кўп муҳокамаларга сабаб бўлди, мингдан ошиқ лике олди, намунали сурати машҳур бўлди. Ҳа, буни Германия дейдилар…

Фото: Facebook

Фото: Facebook

Бу Германиядаги тирбандлик. Марказда ҳайдовчилар тез ёрдам ва махсус транспорт учун жой қолдирган. Мана бу маданият!

Дима Қаюм, одатдагидек, ўз ҳажвий усулида жамиятдаги бир иллат устидан кулди.
Дима Қаюм

Мақоллар.

Директоринга берсанг ошингни, у силайди бошингни.

Ҳавонинг тафтига эмас, хўжайиннинг афтига боқ.

Аввал чўзгин, кейин ўзгин.

Эгилсанг, ўсасан, керилсанг, тўзасан.

Қаловини топсанг, қор ёнар, паловини қилсанг иш юрар.

Ҳабба)

 

Мирза Али

Фото: Facebook

Фото: Facebook

Аёлларнинг кўнглига йўл топиш ҳақидаги китобнинг кўриниши.

Telegram каналларида нима гаплар?

«Troll.uz» Telegram-канали жамиятимиздаги оғриқли жиҳатларга оид мемлар чоп этди, улардан баъзиларини келтирамиз.

Фото: «Troll.uz»

Фото: «Troll.uz»

Фото: «Troll.uz»

Фото: «Troll.uz»

Фото: «Troll.uz»

Фото: «Troll.uz»

Фото: «Troll.uz»

Фото: «Troll.uz»

Менимча, ортиқча изоҳга эҳтиёж йўқ.

* * *

Қаҳрамон Аслановнинг «Аслановдан иқтибос» канали одамни мушоҳадага чорлайдиган ажойиб постлар қўйиб боради. Улардан бирини келтирамиз.

Бир турк актёри билан интервьюдан парча:

«Ўғлим 6-7 ёшларда эди. Таътил пайтида оилавий бошқа бир жойга яшагани бордик. У ерда дўконимиз бор. Ўша ерда ишладик. Ўғлимга ҳам жиддий равишда иш бердим — жуда оғир, ҳар куни кеч соат бир-иккигача ўтириши керак, кейин ухлаб қолар, эрталаб ҳаммадан биринчи туриб, соат олтида дўконни яна тайёрлаши керак эди. Ҳар куни 10 лирадан маош белгиладим.

«Дада, топган пулимга ҳалиги машинадан олсам бўлади-а?», деб сўради у бир куни.

Шаҳарда бир магазинда бир ўйинчоқ-машинани ёқтирганди. Ўшани назарда тутяпти.

«Албатта, ўзинг ишлаган пул, истаган нарсангни сотиб олишинг мумкин».

У пул топишга қизиқиб қолган, ҳар куни уйга қайтишимизни ва ўз пулига машина сотиб олишни интизорлик билан кутарди.

Ойлар ўтди, таътил тугади. Анчагина пул йиққанди. Бирга ўша магазинга кирдик. Машинанинг нархини кўриб бир бўзарди — у унинг икки ойлик тинмай ишлаган пулидан ҳам қиммат эди. Менимча, ҳаётида илк маротаба бирор нарсанинг нархини ўз танасида ҳис қиляпти.

Хуллас, машинани сотиб олдик. У эса энди ўзгарганди. Илгарилари «дада, ишга борманг, у ерга борайлик, буни қилайлик» деб хархаша қилишлари йўқолган, ҳаммасини тўғри тушуна бошлаганди».

* * *

Telegram’даги машҳур каналлардан яна бири — @uztwit ижтимоий тармоқдаги теша тегмаган фикрларни жойлаб боради. Муаллифлари ҳам янгиликлар яратади бу борда. Шундай ҳазил муалифлик постларидан бири:

Кеча бозорга бордим, айланиб юриб бир қизни ёқтириб қолдим.

Чўнтагимдан 10 000 сўмликни чиқариб, устига телефон номеримни ёзиб, бу пул сиздан тушди, деб пулни қизга бердим.

Қиз пулни олиб кетди.

Орқасидан кузатиб бордим.

Йўлда бир лавашчидан ўша пулга лаваш олди.

Майли, пулимдан айрилдим, бу муаммо эмас.

Муаммо шундаки, лавашчи эрталабгача, лаваш ёқдими, лаваш сизга маъқул бўлдими, деб смс ёзавериб жонимдан ўтказворди.

Twitter’да эса, ҳар доимгидек, футбол ҳукмрон.

Дайжестимизни кузатишда давом этинг.

Исроил Тиллабоев тайёрлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади