«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп жамоасининг Англия чемпионати 29-турида «Эвертон» билан кечган ўйиндаги дуранг натижасига изоҳ берди (0:0).
Унинг фикрича, мерсисайдликларнинг ғалаба қозонишига кучли шамол тўсқинлик қилган.
«Бир неча сабабларга кўра учрашув биз учун қийин кечди. Ўйин давомида ҳар томондан кучли шамол эсди. Шунинг учун тўп узоқ вақт давомида ҳавода бўлди. Биламан, буни сабаб қилиб кўрсатишим кўпчиликка ёқмайди», — дея Клоппнинг гапларини келтириб ўтади Squawka.29-турдан сўнг «Ливерпуль» 70 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида 2-ўринга тушиб қолди. Эндиликда «қизиллар» етакчиликни ўз қўлига олган «Манчестер Сити»дан 1 очкога ортда қолмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)