Чехияда икки поезд тўқнашиб кетиши оқибатида олти киши жароҳат олди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Воқеа Ронов-над-Доубравоу шаҳрида содир бўлган.
«Икки поезд олд тарафдан тўқнашиб кетди. Поездлардан бирида йўловчилар бор эди», — дейди Чехия темир йўллари компанияси матбуот котиби Штяглавский.
Воқеа натижасида олти киши жароҳат олган. Улардан бири оғир аҳволда касалхонага келтирилган.
Ҳозирда қутқарувчилар ва ўт ўчирувчилар тўқнашув натижаларини тартибга келтирмоқда.
Экспертлар комиссияси нега икки поезд бир йўлакда бир-бирига қарши келгани сабабини ўрганмоқда.
«Воқеа юзасидан бир қанча тахминлар бор. Улардан бирига кўра, поездлар темирйўл хизматчилари томонидан йўл қўйилган хато оқибатида тўқнашган», — дейди Чехия темир йўллари компанияси вакили.
Изоҳ (0)