Куни кеча Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонасида АҚШ Конгрессида «Ўзбекистон бўйича Кокуснинг» биринчи йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар беради «UzDaily».
Кенгаш 2018 йилнинг ноябрь ойида АҚШда бўлиб ўтган парламент сайловларидан сўнг ўз фаолиятини қайта тиклади.
Тадбирда АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзолари ва ходимлари, Миллий Хавфсизлик Кенгаши, Давлат Департаменти, АҚШ Савдо ва Меҳнат Департаменти, Пентагон, Хусусий чет эл инвестициялари Корпорацияси (OPIC), Америка етакчи таҳлил марказлари, АҚШ—Ўзбекистон савдо палатаси аъзолари, нодавлат ташкилотлар, халқаро ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари қатнашган.
АҚШ Республикачилар партиясининг Кокус бўйича ҳамраиси Трент Келли ўз нутқида Конгрессда ўзбек-Америка муносабатларини янада чуқурлаштиришга қизиқиш билдирган америкалик депутатлар гуруҳидан вакил эканлигини катта шараф деб атади.
Конгресс вакилининг фикрича, Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар халқ манфаатлари ва мамлакат келажагини таъминлашга эришишга қаратилган.
Изоҳ (0)