Yosemite миллий боғига бир йилда бор йўғи бир неча кун давом этадиган ноёб табиат ҳодисаси қайтди, дея хабар беради «ForumDaily».
Аниқроқ айтадиган бўлсак, ушбу табиат ҳодисаси ҳаёлот бўлиб, унинг натижасида гўёки қайноқ лава қоя бўйлаб оқаётгандай туюлади.
«Оловли шаршара»ни бир йилда бор -йўғи бир марта фото ва видеога муҳрлаш мумкин.
«Оловли шаршара» ботаётган қуёш нурларини сув оқимига тўғри бурчак остида йўналтирганда пайдо бўлади.
Ушбу ҳодиса февралда икки кун давом этади ва уни кўргани ҳар куни юзлаб одамлар ташриф буюради. Шаршаранинг у ёки бу йилда қандай кўриниши қоядан оқаётган сувга боғлиқ.
Калифорния штатининг Фресно шаҳридан бўлган фотосуратчи Ваче Гейоглиян ўтган душанба куни кечқурун шаршарани суратга олиб, илк бор ушбу табиат мўъжизасининг гувоҳи бўлган.
Изоҳ (0)